So'z sehri...

She'rlar

YO'QLIK SAHROSI

Mastura Abduraim

2026-yil 14-mart

1 daqiqa o'qish1ko'rish0 yoqtirish0 izoh
#adabiyot#o'zlik

Эсладим -

Қуриган дарёлар оқди.

Гулнинг соясидан эврилди булбул.

Шудринг томчисида -

Болалик боқди.

Пойимда ястанди таниш сўқмоқ йўл.

Эсладим -

Юз йиллик ҳислар тўлғониб,

Қизғиш қиёфани чизди

Рассом уфқ.

Баҳор куртаклари эснаб уйғониб

Қишнинг чилласида ғунча ёйди жуфт.

Эсладим -

Ҳазонбоғ, шитирлар қадам

Туман буруқситиб

Чекар ўриндиқ.

Ҳазонлар шивирлаб тутар соябон,

Ёмғир томчисидан туғилади ишқ.

Эсладим -

Кафтини тутиб юракка

Жунжикиб исинди музлаган ҳислар.

Эслансак мавжудмиз,

Бўлмаса яккаш

Йўқлик саҳросига сингмасдан -

Эсланг!

Izohlar